AVTO YANGILIKLAR

Toyota учар автомобили 2020 йилда парвоз қилади

Япониядаги Toyota энг йирик автомобиллар ишлаб чиқарувчиси келажак автомобилини тақдим этди. Учар автонинг илк парвози 2020 йилда Токиода Олимпия ўйинлари очилишига режалаштирилган.

Лойиҳани амалга оширишга японияликлар 375 000 АҚШ доллари ажратдилар. SkyDrive ни ишлаб чиққан мутахассислар режасига кўра, у – битта ўринли, уч ғилдиракли автомобилдир. Авто ерга қўниш давомида йиғилиши керак бўлган, 4 ротор ҳисобига учади. Замонавий  квадрокоптерлар шундай роторлар билан жиҳозланган. Учиш аппарати вертикал тарзда ва тезлашмасдан кўтарилади. Агар лойиҳада ҳеч қандай ўзгаришлар юз бермаса, кодли номланиши SkyDrive транспорт воситаси жаҳондаги энг кичик учар автомобилига айланади. Қанотли автомобил ерда ҳаракат қилганда тезлиги соатига 150 км га етиши, ҳаводаги тезлиги эса 10 метр баландликда соатига 100 км ни ташкил қилиши мумкин.

Учар автомобилни ишлаб чиқишда инженерлар катта гуруҳи иштирок этган. Лойиҳа яратувчилари ва ғоявий илҳомлантирувчилари ғайриоддий транспорт воситасини тезроқ намойиш этишни қатъий режалаштирмоқдалар. Ҳозирги вақтда SkyDrive нинг Олимпиада оловини Олимпиада очилишига олиб келишда қатнашиши масаласи ҳал қилинмоқда.

Япониялик ишлаб чиқарувчи, машина бортида учувчиси билан илк синов парвозини 2019-йилда амалга оширмоқчи. Ва 2020-йилнинг ўзидаёқ учар автомобил сотувга қўйилади. Бироқ машинани бошқариш учун ҳайдовчи оддий ҳайдовчи гувоҳномаси билан бирга учиш лицензиясини ҳам олиши керак бўлади.