Бюджет автомобилнинг 7 опцияси: қулайлик ва минимум маблағ

Бюджет автомобилининг тоифасини қандай опциялар юқори кўтаради, қайсиларини бефойда дейиш мумкин? Аксарият автоҳаваскорлар учун долзарб савол.

Қулай бошқарувни таъминловчи функциялар:

Трансмиссия-автомат

трансимиссия-автомат

Энг оптимал танлов 5 ёки 6 узатмали автомат саналади. Нисбатан кичик ресурс (одатда – 200 000 км.дан ошмайди, бу опция трансмиссия таъмирланишини осонлаштиради ва бюджет учун оғирлик қилмайди. Шунингдек, у юқори даражада ишончлилиги билан ажралиб туради.

Люк (панорамали том)

люк-автомат

Бу опция – шунчаки бефойда “олифтагарчилик” деб ўйламаслик керак. Машинага люк ўрнатиш ғоясини физиологлар беришган, улар машинада кўп вақтини ўтказадиган ҳайдовчига қуёш нурининг етишмаслиги салбий таъсир кўрсатишини аниқлашди. Шу сабабли, люкли автолар узун қутб тунлари ҳукм сурадиган шимолий мамлакатларда айниқса катта қизиқиш билан қабул қилинади. Панорамали том автога табиий ёруғлик тушишига ва бу орқали, автомобилчининг умумий саломатлиги яхшиланишига ёрдам беради. Бундан ташқари, бу опция кенглик ва қулайлик ҳиссини беради.

Парктроник

parktronik_chto_eto

Парктроник мегаполисларда яшовчи ҳайдовчиларга ёрдам беради. Айниқса у яқинда рулга ўтирганларга ва ҳали ҳам ер ости автотураргоҳларда автомобилни жойлаштиришга қўрқадиган ёки габаритларни тўғри ҳисоблай олмайдиганлар учун фойдали бўлади. Бошида базавий комплектациядаги – мониторсиз қурилмани танлаш мумкин. Тўсиқлар (масалан, автотураргоҳда яқин турган авто) ҳақида у овоз билан сигнал беради, лекин бу билан фойдалиги камайиб қолмайди.

Дизель

Дизелли двигателлар ёқилғи сарфини сезиларли камайтиришга ёрдам беради. Агар ёқилғи тўғри танланса, моторга хизмат кўрсатиш мунтазам амалга оширилса, двигатель бензинли “ҳамкасби”дан асло ёмон хизмат кўрсатмайди. Дизель двигателлари ишончли, муҳими – тежамлидир. Шунингек, улар тортиши яхшилиги ва ўрнатиш осонлиги билан ажралиб туради.

Шуни ҳисобга олиш керакки, дизель двигателлари қўшимча қиздиришни талаб қилади ва салонни яхши исита олмайди. Бу муаммони ҳал қилиш учун пускдан олдинги иситгични ўрнатиш тавсия этилади. Дарвоқе, дизель маркаси аҳамиятга эга эмас.

Иқлим назорати

климат-контроль

Бу опция кўп вақтини рулда ўтказадиган ҳайдовчилар учун айниқса муҳимдир. Жумладан, иқлим назорати автоматик тизимларига афзаллик бериш маъқул. Бундай тизимлар самаралироқ бўлиб, қўлда созланадиганларга қараганда кўпроқ қулайликни таъминлайди.

Иқлим назорати йил давомида фойдали бўлади. Қишда у совуқдан, ёзда иссиқдан сақлайди. Баҳорда ва кузда эса, ойналарнинг терлашидан сақлайди. Ҳисобга олинг – опция фақат бевосита машина ишлаб чиқарилаётганда ўрнатилиши мумкин. Яъни, харид қилгандан кейин уни модернизациялаб бўлмайди. Шундай экан, аллақачон иқлим назорати ўрнатилган автомобилни харид қилиш керак.

Круиз-назорат

круиз-контроль

Бу опция асосан узоқ масофаларга мунтазам сафарга чиқадиган автомобилчиларга мўлжалланган.  Круиз-назорат ҳайдовчи ортиқча қийналмаган ҳолда белгиланган юриш тезлигини таъминлайди. Керакли тезлик берилади ва авто, то тизим ўчмагунича, ўзи шу тезликда юраверади – пассив турдаги шундай механизмларнинг ишлаш тамойилини айнан шундай. Тизимнинг пассив режимга ўтказиш учун тормоз ёки газни (модификациясига қараб) босиш керак.

Лекин адаптив круиз-назорат тизимлари ҳам мавжуд. Улар 2 гуруҳга бўлинади: радарли ва лазерли. Адаптив тизим юриш тезлигини автоматик режимда, олдинда кетаётгандан хавфсиз масофада туришини ҳисобга олиб ўрнатади. Масофани эса, у мустақил, лазер ёки радарни қўллаган ҳолда амалга оширади.

Тўлиқ тортиш

полный-привод

Опциянинг ёмон томонларидан бири ёқилғининг нисбатан кўп сарфланиши ва нархи қимматлигидир. Лекин тўлиқ тортишли авто бошқарувнинг осонлиги, ўтувчанлик кўрсаткичларининг юқорилиги ва жўшқинлиги билан ажралиб туради. Бундай машина жойидан осон, буксировкасиз қўзғалади.

Якунлар...

Ҳатто бюджет автомобили ҳам юқори даражадаги қулайлик ва эргономика билан ажралиб туриши мумкин. Каталогда сизнинг темир тулпорингизни ортиқча харажатларсиз “кишнатиб” юборадиган ишончли устани топишингиз мумкин.