AVTO TA`MIRLASH

Автомобиль релесини қандай текшириш мумкин?

Бензонасос, стартер ишида носозликлар қаердан пайдо бўлгани ва автомобиль жиҳозлари нега бузилганлигини қандай билса бўлади? Сабаб автомобилдаги электрозанжир уланиши/узилишига жавоб берувчи реленинг носозлигида бўлиши мумкин. Уни мустақил текширишга ҳаракат қиламиз.

Автомобиль релелари 4, 5, 6 контактли бўлади (уларни замонавий автоларга қўядилар). Стандарт жойлашувда контактларни чизмага қараб аниқлаш керак. Бу чизмани справочникдан излаб кўринг ёки браузерда реле номини ёзсангиз, интернет топиб беради.

rele_shema.jpg

4 ва 5 контактли реле ёқилиши чизмаси

12В катушкаси, ёнларида қуйидаги контактлар бўлади:

85 ва 86 – уланиш контактлари;

30 ва 88 – ҳаракатланувчи контакт;

87 – ҳаракатсиз контакт.

Реле ишлаш тамойили стандарт: кучланиш берилганда катушка электромагнитга айланади ва ҳаракатланувчи контактни ўзига тортади. Реле ёқилиши шундай рўй беради.

Ташқарисини кўздан кечирамиз

Баъзи релелар шаффоф пластик корпусга эга бўлади, улар орқали катушка ва контактлар ҳолати кўринади. Масалан, қора юқ ёки унсурларнинг эриганлиги реле носозлигига далолат қилади.

Ички унсурларни синаймиз

Доимо ёдда тутингки, текширишдан олдин, релени озуқа манбаидан ўчириш керак! Ҳатто тармоқдан узилган конденсаторлар ҳам ўзларида тўпланган электр зарядларини сақлайди.

Мультиметр олинг ва қаршиликни аниқланг:

агар контакт ва қутб меъёрда уланган бўлса – қаршилик нолга тенг бўлади;

агар қутб ва контакт меъёрда очилган бўлса – қаршилик 0 дан юқори.

Релени акустик усулда текшириш учун, 85 ва 86 контактларига иккита сим уланади. Симнинг бошқа учлари аккумулятор батареясига уланади. Ишчи реле дарҳол эшитилади – сим ва батарея контактида чиқиллаш эшитилади.

Автомобиль релесини мультимер билан қандай текшириш мумкин

rele-avto

Чиқиллаш бор, лекин ҳаракатдаги ва ҳаракатсиз контактлар ишлармикан? Аниқлаймиз:

  1. Мультимерни олинг ва унинг қисқичларини контактларга уланг. Агар ҳаммаси жойида бўлса, ҳуштак овози эшитилади.
  2. Агар мультимер бўлмаса, назорат чироғини ишлатиш мумкин. Бунда қўшимча сим керак бўлади. уни “+” контакт билан уланади ва катушкага кийдирилади.
  3. Иккинчи сим бошқа контактга уланади. Лампочка “–“га уланади. Реле ёқилганда лампочка ёниши керак.

Ustabor.uz сайтимиздаги усталар Каталогида носоз релени тузатишни ёки алмаштиришни қойиллатадиган автоустани топасиз.