AVTO TA`MIRLASH

Агар автомобилингиз “ҚИЗИБ” кетса нима қилиш керак?

Ҳайдовчилар дуч келадиган катта муаммо “қизиб” кетган автомобиль. Ва, албатта, бу тўсатдан, энг ноқулай пайтда ва жойда - тирбандликда ёки йўлда, автосервисдан олисда содир бўлади.

Таниш манзарами?

zakipel-avtomobil

Қизиб кетишнинг биринчи аломатларида нима қилиш керак?

Агар автомобиль ҳаракатланаётганда совутиш суюқлиги қизиб кетганини кўрсангиз, печка регуляторини бор қувватга қўшинг ва вентиляторни “иссиқ” режимига ўтказинг. Бу билан сиз антифризнинг салонни иситиш радиатори орқали ўтишига ва антифризнинг бирмунча совишига эришасиз.

Унча юқори бўлмаган тезликда, моторни кўп зўриқтирмасдан, таъмирлаш устахонсига етиб олишга ҳаракат қилинг.

dimitsya-motor

Ортиқча қизиб кетишнинг олдини ололмадингиз ва двигатель қайнаб кетди. Нима қилиш керак?

Кўпчилик дарҳол капотни очади, антифризнинг қизиб турган идиши устига  латта ташлаб ва қўли куйган ҳолда, уни очишга уринишади. Натижада, бачокдан қайнаб отилиб кетмаган совутиш суюқлиги ерга тўкилади, ҳайдовчи эса тезроқ йўлда давом этиш учун бачокка сув солади. Бундай ҳаракатларни бажариш - нотўғри. Нима учунлигини тушунтирамиз:

  • Қайнаб турган бачокни очганда кучли куйишингиз мумкин.
  • Қизиб турган бачокка совуқ ёки илиқ сув солиш қатъиян мумкин эмас. У қачон совишини кутинг. Ҳароратнинг анчайин фарқланиши туфайли, цилиндр блокининг устки қисмининг шакли ўзгариши ва дарз кетиши мумкин.
  • Совитиш тизимига айнан аввал қуйилган антифризга ўхшаган антифриз қуйиш зарур. Оддий сув қуйиб, сиз бу билан антифриз зичлигини пасайтирасиз. Агар шошилинч ҳолатда қўл остингизда антифриз бўлмай қолса, унда оддий сув қуйишингиз мумкин. Аммо, қизиб кетишга сабабчи бўлган носозликлар бартараф этилганидан кейин дарҳол совитиш тизимидаги антифризни тўлиқ тўкиб ташлаш ва янгисига алмаштириш лозим.
  • Ҳамма антифризни бирданига солманг. Аввал озроқ солинг, кейин юқоридаги патрубкани ҳаракатлантириб, ҳавони чиқариш лозим. Энди қолганини қуйиш мумкин.
  • Двигателнинг совишини кутинг. Унча катта бўлмаган оборотларда таъмирлаш жойига етиб олишга уриниб кўринг. Ҳаракат вақтида совитиш тизими индикаторини назорат қилинг.
  • Агар машина ўт олмаса - эвакуаторни чақиринг.


Автомобилни қизиб кетиш сабаблари

peregrev-motora.jpg

Совитиш тизимидаги носозликлар сабаби вентиляция тизимидаги бузилиш, шунингдек сув насоси ва термостат ишидаги узилишлар бўлиши мумкин. Буғни ташқарига чиқарадиган - ўтказиб юборувчи клапаннинг қотиб қолишидан радиатор қайнаб кетиши мумкин. Бунинг аломати - шишиб кетган совитиш патрубкалари.

Автомобиль бузилиши ва қизиб кетишининг аниқ сабабини фақатгина уста аниқлаши мумкин. Шунинг учун фақат тажрибали усталарга мурожаат қилишга ҳаракат қилинг. Сиз уларни бизнинг Ustabor.uz сайтимизда “Авто” бўлимининг тўпламида топишингиз мумкин.