MASLAHATLAR VA LAYFHAKLAR

Автомобилни тез ва фойда билан сотиш? Бунинг имкони бор!

Ҳар бир ҳайдовчининг ҳаётида шундай кун келадики, у ўзининг тўрт оёқли дўстини сотади. Сабаби турлича бўлади - яхшироғини олиш учун ёки маблағ етишмаслигидан. Бундан кейин - қандай қилиб автомобильни фойда билан сотиш ҳақида.

kak-prodat-avtomobil

Қаерда сотиш керак?

Енгил йўлларни излаганлар учун автосалон орқали сотиш ўринли. Ушбу усул нисбатан харажатли ҳисобланади, чунки тезда сотиб олиш хизмати одатда арзон эмас. У нақд пулга муҳтож бўлганларга ёқади.

Қариндошлар ёки танишлар. Сиз, шубҳасиз, нархни туширишингизга тўғри келади. Бу йўл билан фақат нуқсони йўқ автомобилларни сотиш тавсия этилади. Агар бундай камчиликлар мавжуд бўлса келгусидаги эгасини бу ҳақда олдиндан огоҳлантиринг. Бўлмаса, “ёлғончи” деган номни орттириб олиб, дўстларингиз билан муносабатингиз бузилиши  мумкин.

Ихтисослаштирилган бозордан мижоз излаш. Сиз ҳар куни жой учун пул тўлайсиз. Аммо! Мақсадингизга тезда эришиш учун кафолат йўқ.

Интерент орқали реклама. Кўпгина эълон тахталари бу ерда бепул. Қизиққан шахсларнинг ўзлари сизга қулай бўлган жойга келишади. Тармоқда таклифни анча кўп одамлар кўришади. Умуман, яхши томони кўп. Қуйида – ушбу усул ҳақида батафсилроқ.

Маълумотга эга бўлиш ва ўйлаб иш тутиш - муваффақият гарови

kak-vigodno-prodat-avto

Аввал 3-4 энг кўп ташриф буюриладиган эълон тахталарини танлаш лозим.

Тор ихтисосли ҳам, шунингдек умумий сайтлар ҳам тўғри келади.

Нархлар чегарасини ўрганиб чиқинг. Рақобатчиларга эътибор беринг. Ишлаб чиқарилган йилини, двигатель типини, бутлигини, рангини ва ҳоказоларни ҳисобга олинг. Ушбу жиҳатлар аҳамиятли, чунки “дизелли” “арава”, масалан худди шунга ўхшаш бензинда юрадиган “касбдошидан” баландроқ нархланади.

Бошқаларга нисбатан пастроқ нарх белгиланг. Жуда ҳам пастлаб кетманг - арзимаган пулга сотишингиз мумкин ва шубҳа уйғотишингиз мумкин. 5 - 10 % туширинг.

Имкон қадар батафсил таърифланг. Ўзига хусусиятларини ёзиб ўтинг. Бундай ёндашув “пуч” қўнғироқлар фоизини камайтиришга ёрдам беради. Ҳеч нарсани ўзингиздан тўқиманг - ёмонотлиқ деган ном орттирасиз.

Сабабини ёзинг – янгисини сотиб олиш, жўнаб кетиш, муҳтожлик. Муҳтожликнинг ҳеч кандай айбли жойи йўқ. Ачиниш - самарали омил.

Сифатли фотосурат ҳақида

Эълон берганда фотосуратлар ҳақида эсдан чиқармаслик керак. Табиийки, саҳифага ташриф қилувчилар сизнинг соҳибжамолингиз афзалликларини кўриб чиқиши учун улар юқори сифатли бўлиши лозим. Фотошопга мурожаат қилиш шарт эмас. Шунчаки сифатли камерадан фойдаланиш - анчайин оқилона иш бўлади.

Жанговар тайёргарлик имкониятларни кўпайтиради

kak-prodat-avto

Бундай ишнинг тезда ҳал бўлиши ва муваффақияти кўпинча унга қай даражада тайёр бўлишингизга боғлиқ бўлади. Қуйидагиларни  доимо ўзингиз билан олиб юриш ҳақида ўйлаб қўйинг:

  • Фойдаланиш бўйича қўлланма;
  • Калитлар;
  • Расмийлаштириш бўйича ҳужатлар;
  • Сервис китобчаси.

Эсда тутинг - сиз бирон нарсани олиб келиш учун кетган вақтингизда, мижоз қарорини ўзгартириши мумкин.

7 - та асосий “йўқ”

Агар бошлаган ишингизни бир ой мобайнида бажаришнинг имкони бўлмаса - дастлабки нархни 3 - 5% туширинг.

Учрашув белгилаб, вақтини ўзингиз белгиланг. Бўлмаса суҳбатдош келишилган нархни туширишни бошлайди ёки битим сабабчиси яширин нуқсонга эга деб ўйлаб, умуман харид қилишга қарор қила олмайди.

Агар ташриф қилувчи яққол олиб - сотар тоифасидан бўлса - ҳамкорлик қилмасликка имконият топинг. Нега дейсизми? Ҳамма гап шундаки, у ҳеч қачон белгиланган ёки шунчаки мақбул нархга кўнмайди. Уни таниб олиш осон. Одатда улар нархни ҳали дастлабки музокаралар босқичидаёқ туширишга ҳаракат қиладилар.

Ҳеч қандай кўп соатли намойишкорона сафарлар. Ҳақиқий харидорга машина ишлашини ва бошқарилишини баҳолаш учун 3 - 5 марта айланиш етарли. Узоқ масофага қатнов эса 95 % ҳолатда ёқилғи  сарфлаш ва моторнинг беҳуда ишлаши билан тугайди.

Кескин бурилишни намойиш этиш учун ғайриоддий ҳаракатлар қилиш шарт эмас. Агар автомобилда, фақатгина тангрининг ўзигагина маълум бўлган, сиртмоқсимон доира шаклидаги виражлар қилинган бўлса, бу машинани биров олиши даргумон. Яна у бузилиб қолиши ҳам мумкин.

Бировнинг рулга ўтиришига рухсат берманг - машина ўғрисига “дуч” келишингиз ёки қўлингизда бир тўда темир - терсак билан пулсиз қолишингиз мумкин.

Техник кўрик ўтказишдан бош тортманг. Биринчидан - ҳеч нарса яширилмаганини исботлайсиз. Ҳатто, агар битим амалга ошмаса ҳам - кичик камчиликлар ва носозликлар ҳақида билиб оласиз, уларни кейинги эҳтимолдаги мижоз келгунга қалар бартараф этасиз. Техник кўрикдан ўтиш хизмат ҳақини манфаатдор томон тўлайди. Шундай қилиб, сиз бировнинг ҳисобига бепул текшириб оласиз. Тўпламнинг – “Автомобилни таъмирлаш” бўлимида  сиз сифатли диагностика ўтказадиган, мойни алмаштирадиган ва автомобилни таъмирлаш бўйича бошқа хизматлар тақдим этадиган устани топишингиз мумкин.