AVTO TA`MIRLASH

100 фоизга дадилроқ бўл – ўз автомобилингни тюнинг қил!

Шубҳасиз, кўп сонли стандарт машиналар ичида сиз бошқа автомобиллардан нимаси биландир ажралиб турадиган машиналарга дуч келгансиз. Бу автомобиллар тезлиги, олд қисми, қуввати, аудиотизими ва ҳоказолари билан ўзига эътиборни тортади. Сиз ҳам автомобиллар тўдасидан ажралиб туришни хоҳлайсизми.

Келинг автомобилингизни қандай тюнинг қилиш мумкинлигини кўриб чиқамиз...

Экстерьер

 robo-taxi.jpg

«Дастлабки таассуротни фақат бир марта қолдириш мумкин». Бу ҳикматли иборани сизнинг автомобилингизнинг ҳам ташқи тюнингига нисбатан қўллаш мумкин. Автомобилингизнинг ташқи кўринишини ўзгартириш учун сиз мустақил равишда нимадир ўйлаб топиб, уни бажаришингиз мумкин, лекин Ustabor.uz сайтининг профессионаллари сизга реал эксклюзив вариантларни таклиф этиши мумкин. Албатта, ҳузур қилиш арзонга тушмайди.

1459706089_neveroyatnyy-tyuning-donk-32 (1).jpg

Шундай қилиб, қандай деталлар машинангизнинг ташқи кўринишини жонлантириши ва бетакрор қилиши мумкин?

      Спорт спойлерлари:

        Олд спойлерлар кузовга маҳкамланиб, ҳаракатланиш чоғида ҳаво оқимининг аэродинамикасини ўзгартиради. Бошқача айтганда, спойлерлар тўғри танланиб, ўрнатилган тақдирда юқори тезликдаги бурилишларда машинанинг барқарорлигини таъминлайди ва бемаҳал сурилиб кетиш хатарини пасайтиради.

       Ён томондаги спойлерлар. Ҳам декоратив функцияни бажаради, ҳам автомобилнинг тезлик ва тормоз параметрларини яхшилайди.

        Орқа спойлерлар. Ғилдиракларга йўл билан яхшироқ контактни таъминлайди. Бунинг натижасида – яхши тормоз берилади.

627566248.jpg

      Рангли дисклар. Сизнинг «қалдирғочингиз» учун ўзига хос «маникюр». Бундай декор аёлларга маъқул келади.

      Карбонли тюнинг. Ташқи асл деталларни карбонли деталларга алмаштириш бир қанча устунликларни беради:

  • мустаҳкамлик ошади;
  • ностандарт ташқи кўриниш;
  • карбон толаси ёнмайди, эримайди ва ҳеч қанақа кимёвий реакцияларга киришмайди.

 
vinilovyj-tyuning-0.jpg

Бироқ, карбон бир қатор камчиликларга эгалигини ҳам ҳисобга олиш лозим:

  • у қуёшда ўнгиб, сарғайиб кетади;
  • умумий мустаҳкамлик асносида нуқтали бузилишларга чидаш бермайди.
  • қимматлик;
  • фактура ва рангли танлаш имкониятининг мавжуд эмаслиги.


ferrari-458-speciale-108675-7.jpg

      Пардоз берилган фаралар ва габаритли оловлар. Ушбу вариант Автотранспорт воситасининг тусини ўзгартириш (тонировка қилиш) тўғрисидаги қарор нормалари билан мувофиқлаштирилишни талаб қилади.

Хромлаш. Хромланган деталлар – охирги вақтдаги энг урф бўлган трендлардан бири.

Қувват

Капот остидаги подага «от» қўшиш катта миқдордаги молиявий маблағлар ва махсус асбоб-ускуналарни талаб қилади. Автомобилнинг қувватини мустақил равишда ошириш қийин, яхшиси улар ҳақида ижобий фикрлар билдирилган синаб кўрилган профессионалларга мурожаат қилган маъқул.

Салонни тюнинг қилиш

«Қулайлик ва гўзаллик учун ҳақ тўлаш даркор!». Салонни уникаллаштириш нафақат чиройли қилиш, балки яратиш қулайлик ва амалий жиҳатдан яхшилашдан ҳам иборат. Хусусан:

  • кучли аудиотизимни ўрнатиш;
  • стандарт ўриндиқларни уқалаш самарасига эга бўлган янада қулай ўриндиқларга алмаштириш;
  • ичига автосовутгичларни ўрнатиш ва ҳ.к.


vneshnij-i-vnutrennij-tjuning-avtomobilja5.jpg

Сиз автомобилни тюнинг қилишнинг қандай усулини танлашингиздан қатъий назар, кўп йиллик тажрибага ва ўз иши ҳақида реал билдирилган ижобий фикрларга эга бўлган профессионалларга мурожаат этишни маслаҳат берамиз. Автомобиль тюнинги бўйича мутахассисларни сиз бизнинг Каталогдан топасиз.