MASLAHATLAR VA LAYFHAKLAR

Идеал гаражни лойиҳалаштирамиз. Ким биз билан?

Гараж – бу нафақат у ерда автомобиль турадиган ва тунайдиган жой, балки омбор, ертўла ҳамда эркаклар у ерда кўпроқ вақтини ўтказишни афзал кўрадиган жой ҳамдир. Шунинг учун уни оддий омборга айлантириб юбормайдиган қилиб лойиҳалаштириш зарур.

garage-

Лойиҳа олди истаклари

Гаражни қоғозда дастлабки лойиҳалаштириш чоғида сиз амалга оширишни мўлжаллаётган барча мақсадлар ва вазифаларни албатта ҳисобга олинг. Бунинг учун қуйидаги саволларга жавоб беринг:

Гараж фақат машина туриши учун мўлжалланганми?

Унда автомобилни таъмирлаш ишларини ўтказиш назарда тутиляптими?

Сиз унда қандайдир бошқа ишларни ҳам қиласизми?

 Гаражга асбоб-ускуналарни жойлаштирмоқчимисиз?

Кўрикдан ўтказиш (таъмирлаш) чуқури бўлиши муҳимми?

Ертўла керакми?

Жавоб бердингизми? У ҳолда кейинги босқичга киришамиз

e4deef7343425d1ac694ceed4a70c90a.jpg

Ўлчамини ҳисоблаб чиқамиз

Тайёр гаражнинг стандарт баландлиги – 220 см. Бироқ, агар сиз тайёр гаражни сотиб олмасдан, балки уни ўзингиз лойиҳалаштирсангиз, у ҳолда гаражнинг баландлигини унинг энг новча фойдаланувчисининг бўйига 50-60 см қўшган ҳолда ҳисоблаб чиқинг.

Бир автомобиль учун турадиган жойнинг кенглиги камида 230 см бўлиши керак. Агар етарлича жой бўлса, машина турадиган жойнинг кенглигини қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқиш мумкин:

Бир автомобиль турадиган жой учун: машинанинг ўртача кенглигини ~170 см +  50-70 смдан, ҳар бир тарафдан = ~270-310 см.

Иккита автомобиль учун: машинанинг ўртача кенглигини автомобиллар сонига кўпайтириб, барча томондан ва улар ўртасидаги оралиққа камида 50 см.дан қўшамиз ((~170 см *2) + деворларгача 50-70 см.дан + 50-70 см оралиқ = ~490-550 см).

Зарур узунликни ҳам ҳудди шу тариқа, олд томондан 50 см ва орқа томондан 50 см қўшган ҳолда ҳисоблаб чиқинг.

Юқорида келтирилган формула қўшимча равишда жойлаштириладиган асбоб-ускуналарни, шкафлар ва токчаларни ҳисобга олмайди. Уларнинг кенглигини ҳисоб-китобларга қўшинг ва якуний ўлчамни қўлга киритасиз.

Агар хонада шкафларни ўрнатиш учун жой бўлмаса, у ҳолда зарур асбобларни деворларга осган ҳолда жойлаштириш вариантини кўриб чиқиш. Ҳудди шу тариқа деворларга велосипед, скейт, самокат, гироскутерларни ҳам осиб қўйиш мумкин. Ҳа айтганча, гироскутерни танлаш ҳақида сиз бизнинг блогдан ўқишингиз мумкин.

Узоқ вақт сақланадиган маҳсулотларни жойлаштириш учун стеллаж, потолок остида осма қутилар ясаш ёки ер ости омборхонасини қазиш мумкин.

 garage123.jpg

Материални танлаймиз

Гаражни қуриш учун материалларнинг асосий танлови катта эмас:

  • металл;
  • шлакоблоклар;
  • пеноблоклар;
  • ғишт.

Одатдаги металл гаражни танлашнинг устунлиги шундаки, уни жуда тез, бир суткада монтаж қилиш мумкин ва нархи ҳам арзон. Ғишт ёки тошдан қилинган иморат анча ишончли ва узоқроқ хизмат қилади, лекин у қимматроққа тушади.

Севимли «қалдирғоч» учун инини иссиқ қиламиз

Гаражнинг ичидаги иқлимни ҳосил қилишда шуни ҳисобга олиш лозимки, қутини ҳаддан ташқари иситиб юбориш мумкин эмас. Инсон учун қулай бўлган иссиқ ҳарорат машина учун, айниқса қишда, ҳалокатли. Совуқдан иссиққа киришда автомобилнинг бўшлиқларида конденсат ҳосил бўлиб, у вақт ўтиши билан машинанинг техник хусусиятларига салбий таъсир кўрсатади.

Тўғри ва ҳамма нарсани ҳисобга олувчи гараж лойиҳасини яратиш ва уни қуриш учун малакали мутахассислар зарур ва сиз уларни ҳамма вақт бизнинг Каталогдан топа оласиз.