AVTO YANGILIKLAR

Ёқилғи ўрнига чумоли кислотаси!

Тошкентда ўтган ҳафта энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлган янгилик - бензин нархининг ошиши бўлди. Аммо, талабалар аллақачон ёқилғи ўрнига  унинг ўрнини босувчини топишди. 

Табиат ва у билан боғлиқ бўлган барча нарсалар - ҳар доим мутаносиб, фойдали ва уйғун. Унда ҳеч нарса ўз-ўзидан мавжуд бўлмайди. Шунинг учун ҳам одамзод ўз ҳаётини иложи борича қулай қилишга интилиб, ундан имкон қадар барча нарсани олишга ҳаракат қилади.

Иштиёқми ёки истеъдод?

Teamfoto-Team-FAST-with-Bus.jpg

Бир қарашда ёш талабалар гуруҳи кўпни кўрган одамлар учун ҳайратланарли нимаси ҳам бор бўлиши мумкин? Маълум бўлишича, бор экан. 18 ой мобайнида голландиялик ташаббускор талабалар гуруҳи электр типидаги янги автобусни яратиш устида ишлади. Аммо, умуман олганда, янгиликнинг ажойиблиги қувват олиш турида эмас, балки у ёқилғи ўрнида ... чумоли кислотасидан фойдаланишида!

Янги автобус кўпроқ юриш захирасига эга. У эса, ўз навбатида, чумоли кислотаси билан ишлайдиган REX модули туфайли таъминланади. Шундай йўл билан олинадиган қувват манбаи Hydrozine деб номланди.

У қандай ишлайди?

hormigas (3).jpg

Ҳа, айтганча, гидрозинни нафақат ишчан чумолилардан олиш мумкин, балки медузалардан, ва оддийгина қичитқи ўтдан ҳам олиш мумкин. Аммо бунинг учун ёқилғи манбаини қайнатиб олиш керак бўлади. Кейин қайнатма орқали буғ ўтказиш лозим. Ва ёқилғи ҳам тайёр! Деярли тайёр! ФИК (фойдали иш коэффициенти) ошириш учун унга шунингдек присадка (махсус кимёвий модда) қўшилади.

Таъкидлаш жоизки, илгари дунё автомобиль саноати бунга ўхшаган нарсани кўрмаган эди. Гидрозиннинг афзаллиги унинг тўла экологик хавфсиз эканидан, шунингдек, таннархининг ҳамда мос равишда тайёр маҳсулотнинг арзонлигидан иборат. Уни қўллаш ҳозир фойдаланилаётган гибрид двигателларнинг тузилишига ўзгартириш киритишни талаб қилмайди. Ҳозир янги автобус охирги камчиликларни бартараф этиш босқичида турибди. Шундай экан унинг расман тақдимоти яқин кунларда бўлиб ўтади.

Ҳозирча эса, сизларга яхши ва текис йўл тилаймиз! Ҳа, айтганча, қишки мавсумга тайёргарлик кўришни ёддан чиқарманг - Тўпламда рўйхатдан ўтган мутахассислар бунда сизга ёрдам беради.