Viloyat
Buyurtma qoldirish
YO`LLARDAGI YANGILIKLAR

Тошкентда барибир таймерли светофорлар ўрнатилади!

Илк синов тариқасида бундай светофор Хумдонсой ва Нурафшон кўчалари кесишмасидаги чорраҳада ўрнатилди. Фақат шу ердагина ҳайдовчилар эндиликда таймерли светофорларнинг афзалликларини баҳолаш имкониятига эга бўлишди. Очиғини айтганда, у ҳозирча тест режимида ишламоқда. Аммо Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакилларининг маълум қилишича, агар синов муваффақиятли ўтса, у ҳолда тез орада таймерлар пойтахтнинг барча чорраҳаларида ҳам пайдо бўлади.

таймерли светофорлар

Эслатиб ўтиш жоизки, яқин-яқингача  ЙҲХБ ходимлари  рақамли таблоси бўлган светофорларни ўрнатиб бўлмаслиги тўғрисидаги қарорларида қатъий туриб келишаётган эди.  Негаки, аввалги ўтказилган сония ўлчовчи ускунанинг синови шуни кўрсатган эдики, баъзи бир ҳайдовчилар маълум бир сониялар ичида ўтиб кетишга уриниб, авариявий вазиятларни юзага келтиришда айбдор бўлиб қолаётган эдилар.  Шундан келиб чиққан ҳолда, таймерлардан воз кечиш қарори қабул қилинган эди. Аммо, охирги пайтда юзага келган ноқулайликлар ва кўпинча тўхташ чизиғини кесиб ўтиш ҳоллари  автомобиль эгалари кўпдан бери кутаётган қарорнинг қабул қилинишига ўзининг салмоқли улушини қўшган кўринади. 

Мавзу бўйича қизиқарли мақолалар:

Йўллардаги камералар! Нима қонунбузарлик ҳисобланади. Баҳсли вазиятларда ўзингизни қандай тутишингиз керак? Жарималарнинг миқдори

Тез ёрдам хизматининг 87 та ҳайдовчиси ҳам жарима тўғрисида билдиришномалар олди. Ким жаримани тўлайди?

2017 йилнинг 22 мартигача ЙҲҚ бузиш учун жарималарнинг  умумий жадвали