Яқиндагина бизнинг жуда яқин танишимиз қийин бир вазиятга тушиб қолди. Гап шундаки, унинг автомобили ёпилиб қолди, калит эса, тасаввур қилиш ҳам кулгули, автомобилнинг ичида қолиб кетди! У бизга қўнғироқ қилиб, шундай дейди: «Машинани ўт олдирдим. Қарасам, олд ойна хира тортиб турибди, уни артиб юбораман, деб чиқдим. Энди эса турибман, машина ёпиқ, пуллик ҳамён ва энг муҳими – калит салон ичида қолиб кетди! Нима қилай?»
Албатта, машина очилди. Яхшиямки, захира калити уйда эди ва дўстлари уни олишга ёрдам қўлини чўзиб юборишди. Аммо, агар яқин орада дўстларингиз бўлмаса, захирадаги калит эса олиб бўлмайдиган жойда бўлса, нима қилиш керак, деб ўйлаб қолдик? Замонавий автомобиль соҳиби бундай вазиятга тушиб қолса, албатта, ёрдам учун Google га мурожаат қилади ва калити ичида қолиб, ёпилиб қолган автомобилнинг эшигини очиш борасида 1000 ва 1 усул (балки ундан ҳам кўпроқ)ни топишга муваффақ бўлади.
Қанчалар қиммат бўлиб, юракка оғриқ бермасин, ойнани синдириш учун мутахассисни чақириш ёки автомобиль ишлаб чиқарувчисининг “қайноқ линия” хизматига мурожаат қилиш мумкин бўлади. Ҳа, айтганча, Ustabor.uz да шундай ўз ишининг усталари бор. Ўз шаҳрингизни танланг ва усталар каталогида кераклигини топинг. Унинг телефон рақамларини олиб, қўнғироқ қилинг. Уста тезда етиб келиб, сизнинг машинангизни очиб беради. Энг муҳими, у ҳар қандай автомобилга қийинчиликсиз калитни топа билади. Бундан чиқди, автомобиль ичида қолиб кетган калит муаммосини тезда ҳал қилишингиз телефон ва трафикнинг мавжудлигига бевосита боғлиқ бўлади. Шунинг учун қўл телефонингиз доимо ёнингизда бўлиши талаб этилади.
Вазиятнинг бундай тез ҳал бўлганидан қувончи ичига сиғмаган танишимиз яна бир бор қўнғироқ қилди: «Мен, албатта, энди калитлар билан эҳтиётроқ бўламан (кулади), аммо ҳар ҳолда, келгусида бундай вазиятлардан ўзимни қандай ҳимоя қилсам бўлади? Буни ҳар эҳтимолга қарши сўраяпман…»
Ахир қандай қилиб дўстингизга ёрдам бермаслигингиз мумкин? Биз буни ўрганишга киришдик ва ўргандик! Мана бир неча вариантлари:
Машинани маълум бир белгиланган усулда тақиллатиб очиш мумкин. Бу бир қарашда кулгули туюлиши мумкин. Аммо, баъзи бир сигнализация турлари хотирасига ўзингизнинг сирли тақиллатишингизни киритиб қўйсангиз бўлар эканки, машина шунда очилади-қолади. Бунда қатъий равишда айнан дастурлаштирилган жойга тақиллатиш талаб этилади.
Иккинчи – замонавий вариант. Ҳимоя тизимини ўз смартфонингизга боғлаб қўйсангиз бўлади. Мобиль илова орқали эса нафақат автомобилни очиш-ёпиш, балки уни ўт олдириш ҳам мумкин бўлади.
Бизнинг дўстимиз мана шундай қизиқарли тажрибага эга бўлди. Биз ҳам ўз навбатида буни Сизлар билан бўлишишга қарор қилдик. Ҳурмат билан, сизнинг Ustabor.uz!