Viloyat
Buyurtma qoldirish
YO`LLARDAGI YANGILIKLAR

ЙТҲдан кейинги тушунтириш хатлари. Кулмай иложи йўқ…

Пиёда қайси томонга юришни билмай иккиланаётганлигини кўрдим ва тўғри унга қараб юрдим...

Олдимда автомобиль кетаётганди. Тўсатдан иккала бурилиш чироқлари ёнди. Қайси томонга бурилишини билмадим, шунинг учун унга бориб урилдим...

DTP

Мотоцикл менга ҳайратланарли от кучи билан келиб урилди. Натижада ЙТҲ рўй берди...

Трассада хотиржам кетаётгандим. Кутилмаганда, менинг икки томонимда, кўплаб бошқа автомобиллар пайдо бўлди. Мен ўзимни қандай бошқаришни билмадим, шу сабабли автомобилим олдинда ва орқамда келаётган машиналарга урилди.

Тормоз босмоқчийдим, лекин топа олмадим...

Мотоциклим қаттиқ шикастланганди, шу сабабли уни ва мени шатакка олишга тўғри келди...

Мен ҳақиқатан пиёдани босиб кетдим. Бироқ бунда у айбдор, чунки бу у билан биринчи марта рўй бериши эмас...

Эркак киши машинамга ташланди ва кейин ғилдираклар остига тушиб қолди.

Важларингиз кулгимни қистатади. Уларни айтиш учун мендан аҳмоқроқ одамни топинг, лекин топа олишингизга ишонмайман...

Автомобилни беш йилдан бери бошқараман, фақат энди рулда ухлаб қолдим.

50 км/соат тезликда кетаётгандим. Тўсатдан йўлда кичик бола чиқиб қолди, мен кескин тормоз олдим. Орқамдан келаётган автомобиль бундан фойдаланиб, менга келиб урилди...



ЙПХ ходими мени тўхтатди ва мен дарахтга келиб урилдим.

Қизим пиёдани уриб юбормади, унинг ёнидан ўтиб кетди. Пиёда тана жароҳатларини ҳаво оқими туфайли олган.

Мен пашшани ўлдирмоқчи эдим, кутилмаганда симёғочга бориб урилдим.

Велосипедим пиёдалар йўлкасидан учиб кетди, йўл четида тўхтаб турган автомобилга бориб урилди ва уёғига менсиз ҳаракатда давом этди.

Йўлдан ўтмоқчи эдим. Тўғри мен томонга автомобиль ҳаракатланарди. У ёнимдан ўтиб кетади, деб ўйлаб орқага бир қадам ташладим. Лекин машина яна мен томонга бурилди. Мен буни сездим ва икки қадам олдинга юрдим. Автомобиль реакция билдирмади ва мен томонга келаверди. Шунда ҳайдовчи: “Қимирлама, аҳмоқ!”,– деб бақирди. Мен жойимда қотдим, у эса мени уриб кетди.

Бурилиш пайтида мен дальтонизмга чалиндим...

ЙТҲ иштирокчиси мени босиб кетди, бу ҳақда олдиндан огоҳлантирмади.

Жабрланувчи йўлда худди жин ургандек ҳаракатланарди. Мен бир қанча манёврлар қилгандан кейингина уни босиб кетишга муваффақ бўлдим.

Пиёдани уриб юборишдан олдин, у кўчани кесиб ўта олмаслигини тушуниб бўлгандим.

Олдимдан пиёданинг маҳзун чеҳраси аста сузиб ўтаётганлигини кўрдим. Тўсатдан чеҳра олд ойнамда пайдо бўлиб қолди.

Жабрланувчи сигир ён томонларга қарамай ва хавф йўқлигига ишонч ҳосил қилмай туриб, йўлни кесиб ўтаётганди.

Жабрланувчининг машинаси олдин ўнгга, кейин чапга, кейин яна ўнгга юрди, то унга бориб урилмагунимча шундай давом этди.