AVTO TA`MIRLASH

Амортизаторлар эскиришининг 8 та асосий белгилари

Йўлга отланишдан олдин автомобилнинг мутлақо созлигига амин бўлиш керак. Ҳозир шу билан шуғулланамиз – амортизаторларни текшириб кўрамиз.

Амалиёт кўрсатишича, амортизаторлар биттадаёқ ишдан чиқиб қолмайди. Балки узоқ вақт давомида етилиб боради. Шу сабабли, ҳар доим ҳам авто соҳиби автомобиль иш қобилияти камайишининг сабабини ўз вақтида аниқлай олмайди. Лекин баъзи белгилар борки, улар муаммо ҳақида хабар беради ва диагностикага бориш кераклигини билдиради:

  • автомобиль у ёқдан бу ёққа чайқалади;
  • тормоз йўли узайган. Янги амортизаторнинг тормоз йўли 31,70 метрни ташкил қилади, эскирганда – 35,6 метрга етади;
  • чуқурларга қаттиқ тушилади;
  • кескин тўхташда кузов олдинга кетиб қолади, тезлик оширилганда – орқага;
  • автомобилнинг суриб кетилиши;
  • тебраниш;
  • покришкаларнинг тез эскириши.

Ҳар қандай диагностика кўздан кечиришдан бошланади. Шу тарзда амортизаторларнинг ҳолатини аниқлашади. Масалан, амортизатор корпусидаги мойнинг мавжудлиги, занглаш излари ва штоклардаги бошқа нуқсонлар унинг носозлигидан дарак беради.

Шиналардаги бетартиб доғлар, покришкаларнинг тез ва оқланмаган эскириши, пружиналар ва тепа таянчларнинг шубҳали аҳволи (занг изи, шикастланиши) муаммога далолат қилади. Осилма элементларига келсак, кўз зийраклигига ишониш ярамайди, профессионалларга мурожаат қилган маъқул.

Афсуски, эскирган амортизатор ҳам бинойидек кўриниши мумкин. Мана шу ҳолат амортизатор ишчи ҳолатда деган хаёлга бориб, адашишга сабаб бўлади. Аслида эса, ички элементларда муаммолар бўлиши мумкин ва бу ҳолатда, кўздан кеичришнинг ўзи билан кифояланиб бўлмайди.

Амортизаторларнинг кўз билан, мустақил диагностика қилишнинг кенг тарқалган усули – автомобилни силкитиб кўришдир. Автомобилнинг бир томонини яхшилаб чайқатиш керак ва тебраниш қанчалик тез тугашини кузатиш керак. Агар силкитилгандан кейин автомобиль яна бир қанча марта тебранса, демак амортизатор эскирибди. Бундай манипуляция давомида амортизаторнинг инқирозли ҳолати аниқланади. Яна бир нохуш янгилик – қотиб қолган амортизатор авто чайқалишига умуман йўл қўймайди. Мустақил кўздан кечиришдаги олтин қоида – ҳаддан ошмаслик. Баъзилар аниқ диагноз қўйишга шунчалик интиладиларки, автони қаттиқ чайқатиб, кузов деталларига зарар етказиб қўядилар.

Ҳаракат давомида автомобиль мустақиллик намоён этса – руль бошқарувига яхши бўйсунмаса, у ёқдан бу ёққа чайқалса, бу амортизатор носозлиги белгиси бўлиши мумкин. Боз устига, бундай ҳолат катта тезликда эмас, балки ўртача юришда ҳам кузатилиши мумкин.

Амортизаторнинг шикастланиши ва эскириши тормоз йўли узайишига олиб келади ва авариявий вазиятлар юзага келишига сабаб бўлади. Нима бўлганда ҳам, автомобиль бошқарувида бирор ўзгаришлар рўй берганда диагностика мутахассисларига бориш маъқул.

Диққат! Осилма ҳолатини текширишнинг энг самарали, енгил ва арзон усули – диагностика доирасида ўлчов ўтказиш. Хулоса амортизаторга тааллуқли бўлиши шарт эмас. Гап шундаки, битта унсурнинг носозлиги ҳам якуний кўрсаткичларга таъсир қилади (бу амортизатор бўлмаслиги ҳам мумкин). Диагностикани кўзи пишган, тажрибали профессионал ўтказгани маъқул. Устага қўнғироқ қилинг ва учрашишга олдиндан келишиб олинг, у саволларга батафсил жавоб беради. Мутахассисларнинг контактларини БУ ЕРДА олса бўлади.