Ҳозир Facebook фойдаланувчиларини гўшт нархининг ошиши, давлат ҳазинасидан ўғирланган миллионлар ва фарзандларини қуёшда қизиб ётган машина ичида қолдириб кетган ота-оналар бепарволиги кўпроқ ҳавотирга солмоқда.
Ҳозир Facebook фойдаланувчиларини гўшт нархининг ошиши, давлат ҳазинасидан ўғирланган миллионлар ва фарзандларини қуёшда қизиб ётган машина ичида қолдириб кетган ота-оналар бепарволиги кўпроқ ҳавотирга солмоқда.
Ушбу муаммоларнинг дастлабки иккитасининг (мол гўшти ва миллионлар) ечимини топишни алоҳида ваколатга эга шахсларга қолдирамиз, учинчисини эса ота-оналарнинг ўзига, виждонига ҳавола қиламиз. Улар, эҳтимол, фарзандларини қандай хавф остида қолдирганларини ва автомобил салонида 40 даражали иссиқ кунда нималар бўлишидан хабарлари йўқдир.
Нима учун ёзда машинанинг ичида болалар, ҳайвонлар ва портловчи буюмларни қолдириб бўлмаслиги тўғрисида сўз юритиш арзирмикан? Афтидан, арзийди...
Фарзандлар ўзининг масъулиятсиз ота-оналарини машиналарда кутиб ўтиришлари билан боғлиқ вазиятлар тез-тез қайтарилиб турибди. Бунга кўп мисол келтириш мумкин. 30-июлда АҚШнинг Аризона штатида ота-онаси томонидан иссиқда қизиб ётган машинада қолдирилган иккита бола вафот этган. Ва охирги сутка давомида бундай ҳол биринчиси эмас. Илгарироқ, машинада етти ойлик кичкинтой вафот этган.
Ташқарида ҳарорат 40 даражага чиққанда, салонда эса унданда ортиқ
Немис автомобил клуби — қисқартирилган номи ADAC – Европадаги энг йирик автомобилистлар жамоат ташкилоти. Унинг асосий вазифаси – автомобилистларга техник, ахборот ва юридик ёрдам кўрсатиш.
Шундай қилиб мазкур ташкилот мутахассислари қатор синовлар ўтказиб, 1,5 соат давомида ёпиқ автомобил ичидаги ҳарорат 60 °С кўтарилишини аниқладилар.
Автомобил ойналари бир оз очиқ қолдирилганда, ҳарорат 50-53 градусга етади, агар иккита ойна очиқ қолдирилса, 45-47°С даражагача кўтарилади.
Қуёш нурлари тўғри тушганда ва ташқарида ҳарорат 30 °С дан юқори бўлганда, салондаги ҳарорат 80 °С чиқади. Тутатгичлар ва балончалар бундай иссиқда портлайди.
Очиқ ойналар салонда қолган боланинг аҳволини енгиллаштиради. Жуда деганда “иссиқ уради”. Тирик организм 65°С гача иссиқ ҳароратни кўтариши мумкин, лекин 15 дақиқадан ошмаган ҳолатда. Бундан сўнг, кислород етишмагани сабабли мияда қайтариб бўлмайдиган жараёнлар бошланади. Болаларда ушбу жараёнларнинг оқибати янада қўрқинчли. Иссиқ машинада ўтириш ўлимга олиб келиши мумкин. Буларга бардош бериш алоҳида организмнинг чидамлилик даражасига боғлиқ. Бир куни, ёпиқ автомобилда одамга нима қилиши мумкинлигини кўрсатиш мақсадида Kars4Kids компанияси тажриба ўтказди. Кўнгиллилар 100 доллар ишлаб олиши ва ўз кучларини намойиш этишлари мумкин бўлган. Тажриба иштирокчилари қизиб ётган автомобил салонида 10 дақиқа давомида ўтиришлари керак эди. Ушбу довюрак одамнинг аҳволи ёмонлашганда, қизил сигнал тугмачасини босиши керак эди. Шундай қилиб, тажриба давомида иштирокчилар чидаб берган вақт давомийлиги аниқланди, у 7 дақиқага тенг экан. Барча иштирокчиларга ҳаво етишмаган!
ADAC мутахассислари тавсия қиладилар: автомобилни ҳайдашдан аввал, ойна ва эшикларни очиб қўйиб, салонни шамоллатиш керак; рециркуляцияни ишга солиш керак; машинанинг ичида оптимал, яъни 22 градусдан 25 градусгача ҳароратини сақлаш лозим; 3 литргача сув ичиш керак; болаларни автомобил салонида, ҳатто ойналари очиқ бўлган ҳолатда ҳам қолдирмаслик лозим!
Йўлда ҳушёр бўлинг. Фарзандларингиз ҳётини хавф остида қолдирманг. Уларнинг ҳаёти ва соғлиги Сиз супермаркетда ёки Ўрикзорда сотиб олишга «улгуришингиз» мумкин бўлган нарсалардан муҳимроқдир.
Агар кондиционерингиз бузилган бўлса, бизнинг Каталогимизда рўйхатга олинган усталарга мурожаат қилинг – улар ҳар қандай бузулишни тузатиб берадилар.