YO`LLARDAGI YANGILIKLAR

FERRARIни реактив двигатель билан жиҳозладилар

“Ақлсизлик” – спорткарлар ишқибози Райан Маккуин ўзининг кашфиётини мана шундай номлади. Канадалик кашфиётчи Enzo Ferrari га қирувчи самолётнинг авиация двигателини ўрнатди.

FERRARI

Орзуини амалга ошириш учун у 12 йил умрини ва 90 000 доллар пулини сарфлади. “Ақлсиз”ликнинг мазмуни ҳайратда қолдиради: Rolls-Royce турбореактив двигателларининг 14 000 фунтли тортиши ва уларни озиқлантириш учун 400 литрли ёқилғи баки. Бундай кўрсаткичларга эга, модернизацияланган автомобиль 650 км/соат тезликка эриша олади, бу эса, ер устидан учиб ўтувчи самолёт тезлигига тенгдир.

Энди Райан Маккуин жет-кар пойгаларида қатнашиш ниятида. Бу пойгаларда фақат реактив моторли автомобиллар қатнашади.