Viloyat
Buyurtma qoldirish
YO`LLARDAGI YANGILIKLAR

Учта ҳайдовчи миллионли жарималарни тўлайдиган бўлди

6 май куни «Тошкент» телеканалида йўл ҳаракати қоидаларини энг кўп бузувчиларнинг автомобиллари намойиш қилинди. Бузишлар пойтахтимиз кўчаларида ўрнатилган видеокамералар томонидан қайд қилинган.



Энг кўп бузувчилар рейтингида биринчи ўринни «ВАЗ 2103» автомобиль эгаси олди. У қисқа муддат ичида светофорнинг таъқиқловчи сигналида 32 бор ўтиб кетишнинг  уддасидан чиққан. Унга юкланган жарималарнинг умумий миқдори 9 435 825 сўмни ташкил этмоқда.

Рейтингдаги иккинчи ўрин 21 та бузишлар билан «Chevrolet Spark» ҳайдовчисига тегишли. Ушбу автомобиль эгаси номига 7 039 425 сўм миқдордаги жарима ёзилган.

«Лада 2107» автомобиль эгаси қоидаларни бир мунча камроқ бузишга эришган. Пойтахт чорраҳаларида камералар ишга тушган пайтдан бошлаб ушбу автомобиль эгаси 20 маротаба қоидани бузган.  Улардан биттаси – “қизил” чироқда ҳаракатланиш бўлса, қолганлари тезликни ошириш ҳисобланади. Унинг жарима миқдори  3 145 275 сўмни ташкил этди.

Professional avtoustalar yordamiga Ustabor.uz yordamida murojaat qiling.