Баҳорнинг охири бирламчи автобозорга навбатдаги янгиликни туҳфа этди: «GM Uzbekistan» янги бизнес-класс тоифасига кирувчи «Chevrolet Malibu» седанини ишлаб чиқаришни бошлади. Янги такомиллаштирилган модель эски авлодларидан хавфсизлик ва қулайлик даражаси юқорилиги билан фарқланиб туради. Ишлаб чиқувчилар янги автомобилнинг тежамкорлиги борасида ҳам қайғуришган. Йирик блокли йиғиш (SKD) Тошкентда амалга оширилади.
Бу янгиликдан жуда ҳам қувониб кетишингизга нарх йўл қўймайди – янги автомобиль 210 млн. сўмга сотилади. Шунга қарамай, бу бизга дизайн ва жиҳозлашнинг янги босқичи борасида сўз юритишимизга ҳалақит бермайди.
Ишлаб чиқарувчиларнинг баёнотларига кўра, янги Malibu премиум-седанлар сегментини “чайқатиб” юборишга қаратилган ажойиб аэродинамик кўрсаткичларга эга. Автомобиль энг сўнгги техникавий ишланмалар билан жиҳозланган ва янги “ташқи кўриниш” касб этган. Модель қуввати 186 от кучига тенг 2,5 л ҳажмдаги двигатель билан жиҳозланган. Аммо энг қизиғи, энди Malibu тажрибасиз ҳайдовчиларга ёнилғи сарфини ҳар 100 км га 10,8 литргача камайтириш имконини берувчи 6 босқичли янги авлод автомат трансмиссиясини ҳам таклиф этмоқда.
Автомобилнинг ташқи ва ички кўриниши
Двигателнинг фарқланувчи тавсифларидан ташқари янги модель дизайнининг шундай хусусиятилари борки, улар кўз олдингизда “темир иродали” автомобиль тургандек ҳиссиётларни уйғотади.
Бурмаларда юмалоқлашган синиқ чизиқлар, мутлоқ тўғри бурчакларнинг йўқлиги орқа ёруғлик диодли оптика, фаралар ва Malibu га хос таниш қўш радиатор панжараси кўринишлари билан текислаб юборилади. Умуман олганда, кузов элементлари ва седаннинг орқа қисми бироз афсонавий “Camaro” нинг ташқи кўринишини эслатиб юборади. Ўзбекистон автобозорига янги Malibu 4 ранг (марваридранг оқ, тутунсимон оқ, тўқ кулранг ва қора) да кириб боради.
Янги седаннинг интерьери янада улуғворлик касб этган. Салон дизайнида юқори сифатли материаллардан фойдаланилган. Марказий консолдаги тугмаларнинг минимал ва қулай жойлашуви билан бир қаторда седан янги асбоблар панели ва рул чамбарагига эга бўлган. Марказий консол ўртасида MyLink кўнгилочар-ахборот мажмуасининг диагонали 7.0 дюйм бўлган Touch Screen дисплейи ўрнатилган. Ҳайдовчи ёнлари қулайлаштирилган кенг ўриндиққа ўтирса, орқа ўриндиқда ўтирадиган йўловчилар 33 мм қўшимча жойга эга бўлишган.
Седан 8 та хавфсизлик ёстиқчаси (шифтда ва орқа ўриндиқда ўтирадиган йўловчилар учун) билан жиҳозланган. Бундан ташқари, хавфсизлик тизими, шунингдек, қияликдан тушишда автоматик тормозланиш, тезликнинг автоматик назорати, трэкшн-контроль — жойида чарх уришни назорат қилиш ва олдинги ҳамда орқадаги датчиклар ёрдамида машинани йўл четига жойлаштириш (парковка) ни ўз назоратига олади. Шуни ёддан чиқармаслик керакки, автомат бошқарув чоғида ҳам йўлларда юз бераётган вазиятларга жавобгарлик аввалгидек ҳайдовчининг бўйнида бўлиб қолади.
GM Uzbekistan вакилларининг хабар беришларича, автомобилни харидорга етказиб бериш муддати 3 ойдан ошмайди: “негаки, бу модель бутунлай локаллаштирилган конвейерда йиғиладиган базавий моделлардан кўра йирик блокли йиғиш усулида ва олдиндан буюртмалар бўйича ишлаб чиқарилади”.
Автомобилнинг нархи 210 миллион сўмга баҳоланмоқда. Агар тўлов халқаро пластик карточкаси орқали амалга ошириладиган бўлса, у ҳолда 110 852 000 сўмни ташкил этади. Нархи унинг қай тарзда жиҳозланишига боғлиқ. Автомобиль сотуви транзакция амалга ошириладиган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг курсига кўра АҚШ доллари эквиваленти бўйича амалга оширилади.
Техник кўрсаткичлари:
Седан узунлиги ошди ва энди у 4923 миллиметрни ташкил этмоқда. Кенглиги ўзгаришсиз қолди – 1854 мм., баландлиги – 1470 мм. Ғилдирак базаси – 2829 мм, клиренс эса - 150 мм. Ишлаб чиқарувчи бир қаторда жойлашган 4 турбинлашган цилиндрли жиҳозлашни таклиф этмоқда.
Двигатель:
Цилиндрлар сони — 4, бир қатор
Ишчи ҳажми— 2490 куб см
Максимал қуввати — 186 кВт/от кучи, дақиқасига 5300 айланишда
Айлантирувчи момент — 249 Н*м, дақиқасига 4400 айланишда
Трансмиссия
Ҳаракатлантирувчи тури — олдинги
Трансмиссия тури — 6 босқичли автоматик узатмалар қутиси
Осмалар тури
Олдинги — Макферсон
Орқадаги — Тўрт ричагли осма
Тормозланиш тизими
Олдинги/орқа тормозлар — дискли/дискли
Ўлчамлари
Узунлиги — 4923 мм
Кенглиги — 1854 мм
Баландлиги — 1470 мм
Ғилдираклар базаси — 2829 мм
Қайрилиб олиш учун минимал радиус — 5,4 м
Ички ўлчамлари
Юкхона бўлмаси ҳажми — 447 л
Массаси
Юришга шай массаси — 1471 кг
Максимал рухсат этилган масса— 2100 кг
Динамикаси
Максимал тезлиги — 220 км/соат
0–100 км/соатга эришиш— 8,0 сония
Ёқилғи сарфи
Шаҳар циклида — 11,1 л
Аралаш циклда — 8,1 л
Ёқилғи тури ва русуми — АИ-91
Ёқилғи баки сиғими — 60 л
Professional avtoustalar yordamiga Ustabor.uz yordamida murojaat qiling.