Chevrolet Orlando нимаси билан қувонтиради: маҳаллий нархларда хорижий ёндашув
Демак, янги машина узунлиги салкам 5 метр. Уни ишлаб чиқиш устида General Motors Korea жамоаси мутахассислари тер тўкканлар. Ишлаб чиқувчилар плафтормани “Шевролет”нинг анча ёши катта “фарзанди” – Cruzeдан ўзлаштирдилар.
Автомобилни жимжимадор ёки гўзал деб бўлмайди. Бироқ, кўринишидан у анчайин жўшқин кўринади. Ташқи жиҳатлар йўлтанламасни ёдга солиб юборади, томининг паст жойлашуви эса, умумий дизайннинг бироз дангалроқ чиқишини таъминлайди.
Энди техник характеристикалар ҳақида қисқача тўхталамиз. Автомобиль капоти остида 141 та от яширин. Бу – кўнгил тусаганидек эмас, лекин оилавий сайрлар учун айни муддао. 100 км.га 7,9 литр бензин ейди.
Минивэн олти босқичли автомат трансмиссияга, ён ва олд хавфсизлик ёстиқларига, бошқариладиган рул чамбарагига ва блокланувга қарши тормоз тизимига эга. Бу охирги хусусият туфайли янги автомобилда юриш максимал даражада хавфсиз бўлади.
Узоқ йўллар ва саёҳатлар иштиёқмандларини Орландо қуйидагилар билан суюнтиради:
- салон универсаллиги, унда, бошқа нарсалар қатори, турли юклар ҳам ташиш мумкин;
- нарсаларни ташиш учун кўплаб бўлимлар ва бўлинмалар мавжудлиги;
- ҳаво айнишига олдиндан тайёрланиш имконини берувчи ёмғир датчиги;
- паркинг датчиги – унинг ёрдамида ҳайдовчи қўшни темир тулпорларни туртиб юборишни четлаб ўтади;
- барчага суюкли иқлим назорати;
- ва круиз-назорат – тезликни белгиланг ва ортиқча бош оғриғисиз йўлга қараб кетаверинг.
Қишки мавсум кириб келмоқда, демак автомобиль шинасини алмаштириш ва қишга тайёргарлик кўриш вақти келди. Буни мустақил амалга оширишингиз ёки автоусталар контактлари чоп этилган Каталогимизга мурожаат қилишингиз мумкин.