Ўзбекистон маҳаллий автосаноатни қанчалик ардоқлаб ҳимоялаши ҳаммага маълум. Жумладан, ҳукумат маҳаллий ишлаб чиқарувчини қўллаб-қувватлаш, хорижий рақобатчилардан ҳимоя қилишга ҳаракат қилиб, божхона акцизларини киритди. Натижада, яратилган тўсиқлар GM Uzbekistan корхонасини барқарор, ва энг муҳими, унчалик инжиқ бўлмаган истеъмолчи билан таъминлаш имконини берди.
«Мижозларга йўналган» ислоҳотлар, афсуски, автомобиль харид қилиб олиш жараёнини соддалаштириш имконини бермади . Бу борада киритиладиган қандайдир янгиликлар бўйича олдиндан фараз қилиш қийин ва улар нимага олиб келиши ҳам ҳали номаълум. Бу масаладаги энг яхши таҳлилчи ҳалигача фақат вақт бўлиб турибди.
Хорижий автомобилларни олиб кириш божлари:
Божнинг миқдори автомобиль ишлаб чиқарилган йили, ишлаб чиқарувчи мамлакат, қуввати, двигатель ҳажми, келиб чиқиш сертификати ва машинанинг мавқеи – янги ёки аввал ишлатилганлигига боғлиқ бўлади. Масалан, аввал ишлатилган автомобилни юртимиз ҳудудига олиб киришда унинг нархидан 40% қийматда божхона тўловлари ва қўшимча равишда ҳар бир куб сантиметрга 3 доллардан тўлаш талаб этилади. Агар автомобиль янги бўлса (3 йилгача янги ҳисобланади), у ҳолда унинг нархидан 30% + ҳар бир куб сантиметрга 2,5 доллардан тўланади. Янги автомобиль ставклари аввал ишлатилганларига қараганда пастроқ бўлади. Келиб чиқиш сертификатисиз божхона тўлови 65% + ҳар бир куб сантиметрга 5 долларни ташкил этади.
Олиб кирилаётган автомобилни расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатлар:
Автомобиль учун божхона декларацияси;
Мувофиқлик (сертификат) гувоҳномаси;
Автомобиль келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжат. Уни автомобиль харид қилинган мамлакатнинг савдо-саноат палатаси беради;
Зарур тўловлар тўланганлиги тўғрисидаги квитанциялар;
Импорт қилинаётган автомобиль божхонада расмийлаштирилади. Кейин уни ҳисобга олишади ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлимида қайд қилишади. Автомобилни расмийлаштириш унинг эгаси яшаш жойи бўйича божхона постида амалга оширилади.
Ўзбекистонга автомобилни истаган мамлакатингиздан олиб киришингиз мумкин. Аммо, кўпинча хорижий автомобиллар Ўзбекистон ҳудудига БАА, Россия, Украина, Белоруссия ва Қозоғистондан олиб кирилади. Автомобилни вақтинчалик сақлаш пунктига кузатиб қўйиш Марказий банк курси бўйича 200 км дан камроқ – 50 евро, 200 км дан кўпроқ – 120 евро туради. Автомобиль соҳиби ҳужжатларни тўплаш ва тўловларни амалга ошириш пайтида автомобиль пункт ҳудудида вақтинчалик сақлаш режимида бўлиб туради, сақлаш муддати - 2 ойни ташкил этади. Агар ҳужжатлар ёки молия билан боғлиқ бирон бир муаммолар туғиладиган бўлса, у ҳолда автомобилни 74-режим (божхона омбори) га ўтказиш мумкин бўлади ва шу билан биргаликда сақлаш муддати яна 3 йилга узайтирилади. Ўзбекистон Республикаси божхона кодексига мувофиқ автомобиль Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган бўлса, 4 хил тўловни амалга ошириш талаб этилади. Қонунчиликка мувофиқ, божхона тўловларини тўлашда бирон бир имтиёзлар кўзда тутилмаган. Ўзбекистон имтиёзли божхона келишувини фақат Россия билан йўлга қўйган, шунда ҳам автомобиль фақат шу мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган бўлиши керак.
Бошқа мамлакатлардан келтирилган автомобиллар учун тўловлар USD да давлат курси бўйича ҳисобланади.
Мисол сифатида йўл юрмаган ва БАА AlFuttaimMotors расмий салонида харид қилинган 2017 йилги ToyotaLandCruiserPrado 2.7L TX Basic автомобилини олиб кўрайлик.
Ҳажми 2700 cm³, 160.00 от кучига тенг (HP). Автомобиль нархи - $ 34 000.
Божхона расмийлаштириши учун йиғим 0,2% нархидан
$34 000 Х 0,2 % = 68 USD
Импорт божхона тўлови, келиб чиқиш сертификати бўлган тақдирда - 30% + 2,5дол/куб.см.
$34 000 Х 30% + 2,5 Х 2700 = 16 950 USD
Сертификатсиз - 60% + 5 USD за куб.см.
Акциз солиғи двигатель ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади – 1 куб.см. учун 2,9 дол
2,9 Х 2700 = 7830 USD
Қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) – импорт божхона тўлови ва акциз солиғи умумий божхона нархидан 20%.
(16 950 + 7830 + 34 000) Х 20 % = 11 756 USD
Якунда, умумий сумма, барча зарур тўловларни ҳисобга олганда 36 604 у.е. ни ташкил этади. Марказий банк курси бўйича (3986,55 сум/1 дол) - 145 млн. 923 минг 676 сўм. Диққат! Тўлов давлат курси бўйича амалга оширилади :)
Тошкентгача машина 30 кун ичида етказиб берилади. Ташишнинг ер усти турида бу 2000 АҚШ долларини ташкил этади. Буларнинг бари GM Uzbekistan маҳсулотлари фонида унчалик жозибадор кўриниш ҳосил қилмайди.
Шаҳар бўйлаб BMW, Audi, Toyota ва шунга ўхшаш автомобилларда юриш орзуси сизни ҳали ҳам тарк этмадими? Тўппа-тўғри, юқори мақсадлар юқори талаблар эвазига эришилади...